Янги Тошкентда 200 минг дарахтли Марказий боғ қурилади

Жамият

image
0:00
0:00
download
Янги Тошкент яшил ва хавфсиз шаҳар бўлади north_east

Янги Тошкент яшил ва хавфсиз шаҳар бўлади

“Тошкентнинг яшил белбоғи” лойиҳаси айнан Янги Тошкент ҳудудидан бошланади. Бунда 420 гектар майдонда Марказий боғ барпо этилиб, 200 минг туп дарахт экилади. Бугун ушбу боғда яхши ниятлар билан 1 минг туп дарахт экилади. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов “Янги Тошкент” лойиҳаси қурилишига тамал тоши қўйиш маросимидаги Шавкат Мирзиёев нутқига таяниб, хабар берди.

Президент пойтахт аҳоли учун ҳар томонлама қулай шароитга эга, чинакам экологик шаҳар бўлиши кераклигига эътибор қаратди.

Давлат раҳбари бу ишларнинг давоми сифатида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида баҳор фаслида ҳар бир маҳалла ҳудудида 1 мингтадан дарахт экишни таклиф этди. 

“Сўзининг якунида Президентимиз пойтахтимиз Янги Ўзбекистоннинг юксак тараққиёт даражаси ва салоҳиятига ҳар томонлама мос бўлган йирик мегаполисга, дунёдаги энг гўзал ва жозибадор шаҳарлардан бирига айланишига ишонч билдирди”, дейди Асадов.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Янги Тошкент Тошкент аҳолиси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг