Янги Тошкент яшил ва хавфсиз шаҳар бўлади

Жамият

image

Янги Тошкентда энг замонавий экологик транспорт тизими ташкил этилади. Метро ва электробуслар уйғунликда ҳаракатланади. Бу ҳақда бугун, 18 март куни Президент Шавкат Мирзиёев “Янги Тошкент” лойиҳаси қурилишига тамал тоши қўйиш маросимидаги нутқида айтиб ўтди.

Президент Янги Тошкентда уй-жой, транспорт, ишхона, маданият, спорт ва таълим объектларини қамраб олган замонавий урбанизация ва илмий ёндашувлар асосида мамлакатда илк бор “ақлли” технологиялар жорий этилишини таъкидлади.

Бунда “яшил ва хавфсиз шаҳар” тамойили асосида пиёдалар ва велосипедларнинг эркин ҳаракатланиши учун қулай шароит яратилади. Шу мақсадда 100 минг автомобиль учун ер ости тураргоҳлари қурилади.

Автомобиль қатнови учун 14 та замонавий туннель ҳамда Чирчиқ ва Қорасув дарёлари устида 7 та кўприк бунёд этилади.

Шунингдек, Марказий Осиёда илк бор “уч-генерация” станцияси қурилади. Яъни бу станция орқали электр ишлаб чиқарилади, бинолар куз-қишда иситилади, ёзда эса совутилади. Барча электр, алоқа тармоқлари, газ ва сув қувурлари ер тагидан ўтказилади.

Инновацион технологияга асосланган, юқори даромадли 200 мингта иш ўрни яратилади. Бунинг учун янги технопарклар, IT парк, таълим ва тиббиёт кластерлари ташкил этилади. 


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Янги Тошкент лойиҳаси Тошкент аҳолиси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг