Янги ташкил этилган агентликка директор тайинланди

Жамият

image

Азимжон Нозимжонович Ҳусанов Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Касбий таълим агентлиги директори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев тегишли қарорга имзо чекди.

У бунга қадар Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги директори ўринбосари вазифасида фаолият юритаётган эди.

Жорий йилнинг 9 сентябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган мактабгача ва мактаб таълими соҳасидаги ислоҳотлар ижроси ва келгусидаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилишида Касбий таълим агентлиги ташкил қилиниши айтилганди. Президентнинг 23 октябрдаги “Касбий таълим тизимида бошқарув самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–190-сонли фармони билан Касбий таълим агентлиги ташкил этилди.


Мақола муаллифи

Теглар

тайинлов Касбий таълим агентлиги Азимжон Хусанов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг