Сенат шакллантирилди. Илк мажлис санаси ҳам белгиланди
Жамият
−
18 Январь 2020
9814Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2020 йил 17 январь куни бўлиб ўтган йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзоларини рўйхатга олиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ҳамда Сенатининг биринчи мажлисларини чақиришга оид масалалар кўриб чиқилди.
Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14, 85-моддаларига мувофиқ 2020 йилнинг 16-17 январь кунлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига ўтказилган сайлов якунлари тўғрисидаги Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, маҳаллий Кенгашлар депутатларининг тегишли қўшма мажлислари баённомаларига асосан Марказий сайлов комиссияси Олий Мажлис Сенати аъзоларини рўйхатга олди.
Шунингдек, Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланган Олий Мажлис Сенати аъзоларини рўйхатга олиш тўғрисида қарор қабул қилди.
Марказий сайлов комиссиясининг қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг биринчи мажлиси 2020 йил 20 январь куни бўлиб ўтади.
Сенатга ҳудудлардан сайланган сенаторлар рўйхати:
Қорақалпоғистон Республикаси
1. Мусо Ерниязов — Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси
2. Гулистон Аннақиличева — “Қорақалпоғистон адабиёти” газетаси бош муҳаррири
3. Орал Атаниязова — Тошкент педиатрия тиббиёт институти Нукус филиали директори
4. Абад Данияров — Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши раиси
5. Ботир Матмуратов — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қўмита раиси
6. Шароф Уснатдинов — “Нуроний” жамғармаси Қорақалпоғистон Республикаси бўлими раҳбари
Андижон вилояти
1. Шуҳратбек Абдураҳмонов — Андижон вилояти ҳокими.
2. Равшанбек Алимов — Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг МДҲ давлатлари билан ишлаш бошқармаси бошлиғи.
3. Матлуба Ғаниева — Андижон тумани Орол маҳалла фуқаролар йиғини раиси.
4. Одилжон Иминов — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси раисининг ўринбосари.
5. Толибжон Мадумаров — Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси Сенати Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раисининг ўринбосари.
6. Акром Ғаниев — “Nil-granit” масъулияти чекланган жамияти ишлаб чиқариш бўйича директор ўринбосари.
Бухоро вилояти
1. Ўктам Барноев — Бухоро вилояти ҳокими
2. Абера Ҳусейнова — Республика “Оила” илмий- амалий тадқиқот марказининг Бухоро вилояти бошқармаси бошлиғи
3. Нурмухамед Ачилов — Олот туманидаги «Парвоз Ҳумо Равнақ Транс» МЧЖ таъсисчиси
4. Эркин Гадоев — Молия вазирлиги департаменти директорининг биринчи ўринбосари
5. Муртазо Раҳматов — “Бухоро Коттон Текстил Кластер” пахта-тўқимачилик кластери таъсисчиси
6. Шуҳрат Чўллиев — Олий Мажлиси Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раисининг ўринбосари
Жиззах вилояти
1. Эргаш Салиев — Жиззах вилоят ҳокими
2. Назира Мухторова — Вилоят ҳокими ўринбосари — вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси
3. Холида Алимова — Вилоят болалар кўп тармоқли шифохонаси Бош врачи
4. Нусратулло Пардаев — Касаба уюшмалари вилоят кенгаши раиси
5. Рисқул Сиддиқов — Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институтининг Ғаллаорол илмий-тажриба станцияси директори
6. Санобар Суярова —“Умид” мактаб-интернати директори.
Навоий вилояти
1. Турсунов Кобул Бекназарович — Навоийвилояти ҳокими;
2. Ходжаев Жамшид Бахтиёрович — Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Навоий вилояти Кенгаши раиси;
3. Тулекова Зиба Толибековна — Томди тумани ҳокими ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси;
4. Шарипов Баходир Мавлонович — “Навоийазот” акциядорлик жамияти бошқарув раиси;
5. Орзиева Дилбар Адизовна — Навоий шаҳар “Меҳрибонлик уйи” директори;
6. Файзиев Улуғбек Ганиевич — Навоий шаҳри “Зарафшон Голден Груп” масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси.
Наманган вилояти
1. Хайрулло Бозоров — Наманган вилояти ҳокими
2. Носирбек Абдуллахонов — Наманган шаҳридаги “Anamed” диагностика маркази раҳбари
3. Анна Добрих — Наманган шаҳридаги “Ифтихор кийим саноат” МЧЖ раҳбари
4. Икромхон Нажмиддинов — Ўзбекистон Фахрийларини қўллаб-қувватлаш“Нуроний”жамғармасивилоят бўлими раиси
5. Маҳмуджон Парпиев — “Наманган ҳақиқати”вилоят газетаси бош муҳаррири
6. Бахтиёр Умаров — “Истиқлол текстиль дизайн” МЧЖ директори.
Самарқанд вилояти
1. Эркинжон Турдимов — Самарқанд вилояти ҳокими
2. Рустам Холмуродов — Самарқанд давлат университети ректори
3. Гавҳар Алимова — вилоят ҳокимининг ўринбосари — хотин-қизлар қўмитаси раиси
4. Ҳасан Нормуродов — “Нуроний” жамғармаси Самарқанд вилоят бўлими раиси, Ўзбекистон Қаҳрамони
5. Фармон Тошев — “Зарафшон“ ва “Самаркандский вестник“ газеталари бирлашган таҳририяти бош муҳаррири
6. Шавкат Жалолов — “Agromir group” директорлар ассоциацияси Кенгаши раиси.
Сирдарё вилояти
1. Ғофуржон Мирзаев — Сирдарё вилояти ҳокими.
2. Ҳаётхон Ортиқбоева — Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Сирдарё вилояти бўлимираҳбари.
3. Анвар Туйчиев — Фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Сирдарё вилояти Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари.
4. Улуғбек Сотиболдиев — Мирзаобод туманидаги “BEK Сluster” масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонаси бош директори.
5. Фарҳод Боқиев — Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг Сирдарё вилояти бошқармаси бошлиғи.
6. Дилфуза Ўролова — Сирдарё вилояти ҳокими ўринбосари, вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси.
Сурхондарё вилояти
1. Тўра Боболов — Сурхондарё вилояти ҳокими.
2. Бахтигул Бўтаева — Қизириқ туманидаги 17- умумий ўрта таълим мактаби директори.
3. Баҳодир Қодиров — “Сурхон саноат қурилиш” компанияси бошқаруви раиси.
4. Абдуғани Сангинов — “Ўзбекгидроэнергия” АЖ бошқаруви раиси.
5. Арзиқул Соатов — ФЎЎБОФМБ Сурхондарё вилояти кенгаши раисининг кексалар ва фахрийлар билан ишлаш бўйича ўринбосари.
6. Тошқулов Абдуқодир Ҳамидович — Термиз давлат университети ректори.
Тошкент вилояти
1. Рустам Холматов — Тошкент вилояти ҳокими
2. Абдулло Хурсанов — Олмалиқ кон-металлургия комбинати АЖ бошқаруви раиси—Бош директори
3. Махмуджон Тоиров (Маҳмуд Тоир) —Ўзбекистон ёзувчилари уюшмаси Тошкент вилояти бўлими раҳбари, Ўзбекистон халқ шоири
4. Зайниддин Махаматович Низамхўжаев — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси
5. Кутбидин Бурханов — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги юристлар малакасини ошириш маркази директори
6. Малика Кадирханова — “Тадбиркор аёл” уюшмасининг Тошкент вилояти бўлими раиси
Фарғона вилояти
1. Шуҳрат Ғаниев — Фарғона вилояти ҳокими
2. Лола Муротова — “Нурли Обод” фермер хўжалиги раҳбари, Ўзбекистон Қаҳрамони
3. Робахон Маҳмудова — Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фарғона вилояти Халқ қабулхонасимудири
4. Иброҳимжон Султонов — “Иброҳимжон гиламлари” хусусий ишлаб чиқариш корхонаси раҳбари
5. Топволди Холдоров — Ўзбекистон фахрийлари фаолиятини ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси Фарғона вилояти бўлими раиси
6. Энахон Сиддиқова — Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Фарғона вилояти бўлими раиси
Хоразм вилояти
1. Фарход Эрманов — Хоразм вилояти ҳокими
2. Гавҳар Дурдиева —ЎзР Фанлар академияси минтақавий бўлими – Хоразм Маъмун академияси илмий ишлар бўйича раис муовини
3. Равшанбек Курбанов — Республика ихтисослаштирилган кардиология маркази акциядорлик жамияти директори
4. Фарахат Садуллаева — “Урганч миллий тикувчилик” оилавий корхонаси раҳбари
5. Баҳодир Тажиев — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Аграр, сув хўжалиги ва экология масалалари қўмитаси раиси
6. Умарбек Шарипов — Урганч тумани “Тилло домор” хусусий корхонаси раҳбари
Қашқадарё вилояти
1. Зойир Мирзаев — Қашқадарё вилояти ҳокими;
2. Абдурахим Иркаев — Қарши давлат университети миллий ғоя ва маънавият асослари кафедраси доценти;
3. Хуршид Фозилов — Республика ихтисослаштирилган кардиология маркази Қарши филиали директори;
4. Феруза Эшматова — Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси Халқаро ишлар ва парламентлараро масалалари Қўмитаси раиси ўринбосари.
5. Шермат Шамсиев — “Муборак газни қайта ишлаш заводи” масъулияти чекланган жамияти директори;
6. Курбанов Илхам Узакович — “Аму-Қашқадарё” ИТХБ бошлиғи;
Тошкент шаҳри
1. Жаҳонгир Ортиқхўжаев — Тошкент шаҳар ҳокими
2. Танзила Норбоева — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенат Раиси
3. Дилором Тошмуҳаммедова — “Оила” илмий-амалий маркази директори
4. Рустам Калонов — “Нуроний” жамғармаси Тошкент шаҳар Кенгаши раиси
5. Азамат Зиё — ЎзФА Тарих институти директори
6. Шомансур Сагдуллаев — ЎзФА Ўсимлик моддалари кимёси институти директори.
Конституцияга кўра, 16 нафар сенатор Ўзбекистон Президенти томонидан тайинланади. Президент ўз ваколатидан фойдаланиб 13 нафар сенаторни тайинлади. Уларнинг рўйхати билан ушба ҳавола танишишингиз мумкин.
LiveБарчаси