Янги снайпер милтиғи Кимнинг синовидан ўтди

Олам

image

Корея Халқ Демократик Республикаси етакчиси Ким Чен Ин Корея халқ армиясининг махсус тайёргарликдан ўтган бўлинмалари учун мўлжалланган ўқув базасига ташрифи чоғида яқинда ишлаб чиқилган снайпер милтиғини шахсан синаб кўрди. Бу ҳақда Корея марказий ахборот агентлиги хабар берди.

Қайд этилишича, КХДР етакчиси мамлакатда жойлашган, аммо аниқ манзили ошкор қилинмаган ҳарбий базада бўлиб ўтган махсус кучлар ўртасидаги отишма мусобақаларини кузатган. У ерда Ким Чен Ин кучли армияни ташкил қилиш калити унинг салоҳиятини мустаҳкамлашда эканини таъкидлаган.

“Махсус тайёргарликдан ўтган бўлинмаларнинг салоҳиятини мустаҳкамлаш эндиликда армиянинг стратегиясидаги асосий йўналишдир”, деган Шимолий Корея етакчиси.

Махсус кучлар базасига ташрифи давомида Ким Чен Ин ушбу бўлинмалар қуролланиши учун мўлжалланган янги снайпер милтиғини шахсан синовдан ўтказган. Жанубий Корея ОАВларига кўра, КХДР етакчисининг махсус кучлар базасига қилган ташрифи Жанубий Корея Конституциявий суди президент Юн Сок Ёлга нисбатан импичмент қарорини чиқаргани фонида амалга оширилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ким Чен Ин учувчисиз авиация техникаси бирлашмаси ҳамда унинг илмий-тадқиқот муассасалари фаолияти билан танишиб, жосуслик ва камикадзе дронларини синовдан ўтказганди. У мазкур дронларнинг синов жараёнларини кузатиб, уларнинг ҳарбий самарадорлиги ва стратегик қийматини юқори баҳолаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ким Чен Ин КХДР снайпер снайпер милтиғи Корея Халқ Демократик Республикаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг