Ким Чен Ин жосуслик ва камикадзе дронларини синовдан ўтказди

Олам

image

Корея Халқ Демократик Республикаси раҳбари Ким Чен Ин сунъий интеллект технологиялари жорий этилган жосуслик ва камикадзе дронларининг синовини кузатди. Бу ҳақда Корея марказий ахборот агентлиги хабар берди.

Қайд этилишича, Ким Чен Ин учувчисиз авиация техникаси бирлашмаси ҳамда унинг илмий-тадқиқот муассасалари фаолияти билан танишган. У мазкур дронларнинг синов жараёнларини кузатиб, уларнинг ҳарбий самарадорлиги ва стратегик қийматини юқори баҳолаган.

Синов натижаларига кўра, янги турдаги стратегик разведка дрони ўзининг инновацион хусусиятларини намоён этган. Ушбу дрон турли стратегик нишонларни кузатиш ва душман қўшинларининг қуруқлик ва денгиздаги ҳаракатларини мониторинг қилиш қобилиятига эга. Бундан ташқари, камикадзе дронларининг турли тактик ҳужум вазифаларини бажариш имконияти тўлиқ намоён бўлган.

Ким Чен Ин яхшиланган стратегик разведка дрони ҳамда сунъий интеллект технологиялари билан жиҳозланган камикадзе ҳужум дронларининг ҳарбий самарадорлиги ва стратегик аҳамиятини юқори баҳолаган. У, шунингдек, ушбу комплекснинг янги режалари ва ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш бўйича таклифини қўллаб-қувватлаган.

Ким Чен Ин ушбу соҳаларнинг яқин келажакдаги вазифалари ҳамда узоқ муддатли стратегик мақсадлари бўйича муҳим топшириқлар берган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ КХДР Сариқ денгиз томонга бир нечта баллистик ракета учирганди. Шу кунинг ўзида АҚШ ва Жанубий Корея ҳам “Freedom Shield” деб номланган кенг кўламли ҳарбий машғулотларни бошлаган. КХДР Ташқи ишлар вазирлиги ушбу машғулотларни “таҳдидли уруш репетицияси” деб атаб, улар Корея яриморолидаги вазиятни таранглаштираётганини таъкидлаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ким Чен Ин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг