Янги очилган “Иссиқлик таъминоти” АЖга раис тайинланди

Жамият

image

Ҳукумат қарори билан Илҳом Ҳабибуллаевич Тўраев “Иссиқлик таъминоти” АЖ бошқарув раиси этиб тайинланди. Бу ҳақда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги хабар берди.

Тайинловга қадар Илҳом Тўраев Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Иссиқлик таъминоти тизимини ривожлантириш ва эксплуатация фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Иссиқлик таъминоти” акциядорлик жамияти ташкил этилиши ҳақида хабар берилганди.

  • “Иссиқликтаъминоти” АЖга қуйидаги вазифалар юклатилган:
  • таркибидаги ташкилотларнинг тариф сиёсатини юритиш;
  • операсион самарадорликни ошириш, рақамлаштириш, кадрлар малакасини ошириш;
  • давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини мувофиқлаштириш ҳамда уларнинг бажарилишини назорат қилиш;
  • лойиҳалар доирасида белгиланган самарадорликнинг энг муҳим кўрсаткичлари (KPI) ижросини мониторинг қилиш;
  • “Иссиқликтаъминоти” АЖ ҳузурида масъулияти чекланган жамият шаклидаги буюртмачи хизматини ташкил этиш;
  • инжиниринг компаниясининг низомини ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқлаш.

Мақола муаллифи

Теглар

Илҳом Ҳабибуллаевич Тўраев “Иссиқлик таъминоти” АЖ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар