Янги метро вагони томидан сув сизиб чиққани бўйича изоҳ берилди

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда янги метро вагони томидан сув томчилари сизиб чиқаётгани акс этган видео тарқалди. Видеодаги изоҳда бу ёмғир суви экани айтилган.

“Тошкент метрополитени” ушбу ҳодиса бўйича расмий муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, ҳолат вагон ичидаги иқлим тизимининг дренаж тешиги тиқилиб қолганлигидан ҳосил бўлган. 

“Видеоларда намойиш этилганидек, вагон салонига томдан сизиб кирган сув томчилари бу ёмғир суви эмас, балки кондиционер тизимининг конденсатидир”, дейилади маълумотда. 

Таъкидланишича, айни пайтда ушбу муаммо бартараф этилган. Келиб чиққан ноқулайликлар учун узр сўралган.


Мақола муаллифи

Теглар

метро

Баҳолаганлар

348

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг