Янги ҳоким Тошкентда мини-поликлиника ташкил этиш учун 900 млн сўм ажратишни буюрди

Жамият

image

Ҳозирда Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Бахтиёр Раҳмонов Зангиота-1 ва Зангиота-2 шифохоналари ҳудудида аввал ўрнатилган 40 та контейнерни қайта жиҳозлаш учун 900 миллион сўм ажратиш тўғрисида қарор қабул қилди.

Қарорга кўра, ушбу маблағ Тошкент шаҳар маҳаллий бюджети маблағлари захирасидан ажратилиб, контейнерларни таъмирлаш ва коммуникацияларни (иссиқлик, сув таъминоти, канализация ва электр таъминоти) ётқизиш учун сарфланади.

Қарор лойиҳаси бўйича шаҳарнинг Шайхонтоҳур ва Олмазор туманларида 7 ва 6 тадан, Мирзо Улуғбек туманида 4 тадан, бошқа туманларда эса 2-3 тадан поликлиника ташкил этилади. Йил охиригача Тошкент шаҳрининг барча туманларида жами 170 та мини поликлиника ташкил этилади. Мазкур жараённи 2023 йилнинг сўнггигача амалга ошириш белгиланган.

Шунингдек, мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари Дурдона Раҳимовага топширилган.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг ноябрь ойида Тошкентнинг аҳоли гавжум ҳудудларида 170 та  мини-поликлиника иш бошлаши айтилган эди. Ушбу лойиҳа Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган.

Озода Чориева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг