Янги ҳоким Тошкент Ободонлаштириш бош бошқармаси бошқарувчисини ишдан олди
Жамият
−
28 Январь 2023
16541Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармаси бошқарувчиси Анвар Хуснутдинович Умаров лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда пойтахт ҳокими вазифасини бажарувчиси Бахтиёр Раҳмонов қарор имзолади.
Қарорда ёзилишича, Анвар Умаров Ободонлаштириш бош бошқармаси бошқарувчиси лавозимидан кетишга ўзи хоҳиш билдирган.
Маълумот учун, Анвар Умаров 2021 йил ноябрь ойида Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармаси бошқарувчиси лавозимига тайинланган эди.
Эслатиб ўтамиз, собиқ Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг ёрдамчиси Музаффар Абдураҳмонов ҳам лавозимидан кетганди.
Аввалроқ, жорий йилнинг 16 январь куни Президент ҳузурида бўлиб ўтган энергия ресурслари таъминоти юзасидан йиғилишда Шавкат Мирзиёев собиқ Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевни ишдан олганини эълон қилганди. Унинг маълум қилишича, Ортиқхўжаев огоҳлантиришларга қарамай қишга лозим даражада тайёргарлик кўрмаган.
Ортиқхўжаев ўрнига унинг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаб келаётган Бахтиёр Раҳмонов Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи лавозимига тайинланди.
LiveБарчаси