Янги ҳафтадан Ўзбекистонда кунлар совий бошлайди

Бу қизиқ

image

Келаётган ҳафта бошидан Ўзбекистонда кунлар аста секин совий бошлайди. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази мутахассиси Эркин Абдулаҳатов маълум қилди.

Янги ҳафта бошида Қорақалпоғистоннинг Устюрт платоси ва кўплаб туманларида кундуз куни ҳаво ҳарорати максимуми +25 даражага кўтарилади.

Ўзгидрометга кўра, 26 сентябрь куни Қорақалпоғистонда ҳарорат бир кун олдинги кун ҳароратига нисбатан 10-12 даражага пасаяди. Чунки, прогнозларда 25 сентябрь куни шимолда ҳарорат максимуми +37 даража иссиқ бўлиши кўрсатилган.

Мазкур об-ҳаво прогнози Ўзбекистонга ҳафта бошидан шимоли-ғарбий совуқ ҳаво оқими кириб келаётганини англатади. Шимоли-ғарбий совуқ оқим ҳозирги мавсумда республикага ёғингарчилик олиб келмайди ҳисоб.

Тоғлар, айрим тоғолди ҳамда шарқий вилоятларни (мазкур ҳудудларда ҳам кўп ёғин бўлмайди) ҳисобга олмаганда, республика катта қисмида келаётган ҳафта ёғингарчиликсиз ўтиши мумкин.

Дарвоқе, совуқ ҳаво оқимини республикага кириб келиш босқичида жойларда кучли шамол ва чанг тўзонлар кўтарилиши прогноз қилинмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво

Баҳолаганлар

727

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг