Янги ҳафта қандай об-ҳаво билан бошланиши айтилди
Бу қизиқ
−
16 Декабрь 2023
27181Гидрометеорология хизмати агентлиги Ўзбекистонда декабрь ойининг навбатдаги ҳафтаси қандай об-ҳаво билан бошланишини маълум қилди. Унга кўра, 18-20 декабрь кунлари ҳудудларда қуйидагича об-ҳаво кузатилади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, 18 декабрда баъзи жойларда қор ёғади, 19 декабрда баъзи жойларда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, 20 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 18-19 декабрда айрим ҳудудларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 18 декабрда кечаси 0/-5 даража совуқ, кундузи 0/+5 даража илиқ, 19 декабрда кечаси -5/-10 даража совуқ, кундузи 0/+5 даража илиқ, 20 декабрда кечаси -3/-8 даража совуқ, кундузи 0/+5 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳам ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 19 декабрда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 18-19 декабрда айрим ҳудудларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 18 декабрда кечаси -3/+2 даража, кундузи +7/+12 даража илиқ, 19 декабрда кечаси 0/-5 даража совуқ, кундузи +3/+8 даража илиқ, 20 декабрда кечаси 0/-5 даража совуқ, кундузи +3/+8 даража илиқ, Навоий вилоятининг шимолида 18 декабрда кечаси 0/-5 даража совуқ, кундузи 0/+5 даража илиқ, 19 декабрда кечаси -5/-10 даража совуқ, кундузи 0/+5 даража илиқ, 20 декабрда кечаси -3/-8 даража совуқ, кундузи 0/+5 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 19 декабрда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 19 декабрда айрим ҳудудларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 18 декабрда кечаси 0/-5 даража совуқ, кундузи +5/+10 даража илиқ, 19-20 декабрда кечаси -2/+3 даража, кундузи +2/+7 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 19 декабрда айрим ҳудудларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 18 декабрда кечаси -3/+2 даража, кундузи +10/+15 даража илиқ, 19 декабрда +8/+13 даража илиқ, 20 декабрда +5/+10 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0/-5 даража совуқ, кундузи +3/+8 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, 18 декабрда ёғингарчилик кутилмайди, 19-20 декабрда баъзи жойларда қор йўғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 18 декабрда кечаси -3/-8 даража совуқ, кундузи 0/+5 даража илиқ, 19 декабрда кечаси -2/+3 даража, кундузи 0/+5 даража илиқ, 20 декабрда кечаси ва кундузи -2/+3 даража бўлади.