Янги ҳафта бошида ёмғир, қор ёғади
Жамият
−
16 Ноябрь
46253Ўзгидромет 18-20 ноябрь кунлари кузатиладиган об-ҳаво прогнозларини эълон қилди.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, 18 ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади, 19-20 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди. 19-20 ноябрда баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбқий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 18-19 ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади, 20 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди, 19-20 ноябрда баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8 даража, кундузи 14-19 даража, Навоий вилоятининг шимолида кечаси 0-5 даража, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 19 ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. 18 ноябрда баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8 даража, кундузи 18 ноябрда 14-19 даража, 19-20 ноябрда 12-17 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 19 ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади.. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 4-9 даража, кундузи 17-22 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. 18-19 ноябрда баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 18 ноябрда кечаси 0-5 даража, кундузи 10-15 даража, 19-20 ноябрда кечаси 2-7 даража, кундузи 12-17 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2 даража совуқ ва 3 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.
LiveБарчаси