Янги ҳафта бошида Ўзбекистоннинг қайси ҳудудларида қор ёғиши айтилди

Бу қизиқ

image

Ўзгидромет янги ҳафта бошида, 14-16 январь кунлари Ўзбекистон ҳудудида кузатилиши мумкин бўлган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
 
Унга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, 14 январда баъзи жойларда қор ёғади. 15-16 январда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 14 январда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат  14 январда кечаси ва кундузи 5-10 даража совуқ, 15 январда кечаси 9-14 даража совуқ, кундузи 3-8 даража совуқ, 16 январда кечаси 7-12 даража совуқ, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 14 январда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. 15 январда баъзи жойларда ёмғир ёғади, айрим жойларда қорга айланиши мумкин. 16 январда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 14 январда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 14 январда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 8-13 даража илиқ, 15 январда кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ, 16 январда кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ, бўлади. Навоий вилоятининг шимолида 14 январда кечаси ва кундузи 5-10 даража совуқ, 15 январда кечаси 9-14 даража совуқ, кундузи 3-8 даража совуқ, 16 январда кечаси 7-12 даража совуқ, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.

Шунингдек, Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 14 январда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. 15 январда баъзи жойларда ёмғир ёғади, айрим жойларда қорга айланиши мумкин. 16 январда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 14 январда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 14 январда кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 8-13 даража илиқ, 15 январда кечаси ва кундузи 0-5 даража илиқ, 16 январда кечаси 3 даража совуқ-2 даража илиқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 14 январда айрим жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 14 январда кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 15-20 даража илиқ, 15 январда  кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ, 16 январда кечаси 2 даража совуқ-3 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида эса ҳаво бироз булутли бўлади, 14 январда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. 15 январда баъзи жойларда ёмғир ёғади, айрим жойларда қорга айланиши мумкин. 16 январда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Баъзи жойларда туман тушади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 14 январда кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 9-14 даража илиқ, 15 январда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 3-8 даража илиқ, 16 январда кечаси ва кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

Бундан ташқари, республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 14 январда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 3-8 даража илиқ, 15 январда кечаси ва кундузи 0-5 даража совуқ, 16 январда  кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ -2 даража илиқ бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво Ўзбекистон қор

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг