Янги ҳафта бошида айрим жойларда ёмғир, қор ёғади
Жамият
−
02 Ноябрь
24342Ўзгидромет 4-6 ноябрь кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.
Унга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, 4-5 ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. 6 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 4 ва 6 ноябрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 4 ноябрда кечаси 5-10 даража, кундузи 8-13 даража; 5 ноябрда кечаси 2-7 даража, кундузи 10-15 даража илиқ; 6 ноябрда кечаси 0-5 даража илиқ, баъзи жойларда 2 даража совуққача, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, 5 ноябрда кучли бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 4 ва 6 ноябрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, 4 ноябрда айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 7-12 даража, кундузи 4 ноябрда 20-25 даража, 5 ноябрда 13-18 даража, 6 ноябрда 10-15 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, 5-6 ноябрда кучли бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, 4 ноябрда айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 7-12 даража, кундузи 4 ноябрда 20-25 даража, 5 ноябрда 13-18 даража, 6 ноябрда 10-15 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 4 ва 6 ноябрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 9-14 даража, кундузи 4 ноябрда 24-29 даража, 5-6 ноябрда 17-22 даража илиқ бўлади.
Сурхондарё вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, 4 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди, 5-6 ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 4 ва 6 ноябрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 9-14 даража, кундузи 4 ноябрда 24-29 даража, 5-6 ноябрда 10-25 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, 4 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди, 5-6 ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 4 ноябрда кечаси 5-10 даража, кундузи 20-25 даража, 5 ноябрда кечаси 7-12 даража, кундузи 12-17 даража, 6 ноябрда кечаси 7-12 даража, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, вақт-вақти билан ёмғир, қор ёғади, 5-6 ноябрда баъзи жойларда кучли бўлади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 4 ноябрда кечаси 3-8 даража, кундузи 13-18 даража, 5-6 ноябрда кечаси ва кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда ноябрь ойида қандай об-ҳаво бўлиши ҳақида хабар берилганди.