Яна уч вилоятда 4 судья лавозимидан озод этилди

Жамият

image

Тошкент, Андижон ва Бухоро вилоятларида 4 нафар судьянинг ваколатлари муддатидан аввал тугатилди. Бу ҳақда Судьялар олий кенгаши QALAMPIR.UZ’га маълум қилди. 

Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши  қарори билан: 

•    Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Зангиота туман судининг раиси Ўктам  Холиқов;

•    Тошкент вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси Хилола Бегалиева; 

•    Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Қўрғонтепа туман судининг раиси Исоқбой Эргашев;

•    Бухоро вилояти Бухоро туманлараро маъмурий судининг судьяси Маъруф Саидов  ўз аризаларига кўра,  лавозимларидан озод этилиб, ваколатлари муддатидан илгари тугатилган.

Эслатиб ўтамиз, февраль ойининг биринчи декадасида Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳар судининг раиси Р.Тургинов ва Самарқанд вилояти жиноят ишлари бўйича Жомбой туман судининг раиси М.Шерйигитов ёзма аризаларига биноан, Бухоро вилояти судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси Ш.Неъматов эса судьялик қасамёдини бузгани учун  лавозимларидан озод этилиб, ваколатлари муддатидан илгари тугатилганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

224

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг