Яна ирқчилик ва яна Винисиус. “Реал” Испания Бош прокуратурасига шикоят қилди
Спорт
−
19 Март
2792“Реал” Испания чемпионати доирасидаги “Осасуна”га (4:2) қарши ўйиндан сўнг Испания Қироллик футбол федерацияси Тартиб-интизом қўмитасига шикоят аризаси билан мурожаат қилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
“Клубимиз ҳакамлар протоколини эҳтиётсизлик билан тайёрлагани учун ўйин бош ҳаками Хуан Мартинес Мунуэра устидан шикоят қилди. Бу ҳакам Виниcиус Жуниорга қаратилган ҳақорат ва қўпол сўзларга атайлаб эътибор бермади”, дейилади манба хабарида.
Шунингдек, “Реал” қоидабузарларни аниқлаш ва жазолаш учун зўравонлик, ирқчилик, ксенофобия ва спортдаги муросасизликка қарши кураш бўйича давлат комиссиясига шикоят юборган.
Эль-Садардаги ҳодисалар муносабати билан Мадрид клуби 15 март, куни Бош прокуратурага Ла Лига ўйинлари ўтказиладиган ҳудудларда Винисиус Жуниорга нисбатан ирқчиликка асосланган ҳақоратлар бўйича шикоят юборди. “Қироллик клуби” ўз шикоятида Монтжуик ва Мадриддаги “Метрополитано” стадионидаги жиноятчиларни аниқлашни сўради.
“Реал Мадрид” яна бир бор ирқчилик ва камситишларни қоралайди ва Винисиус Жуниорга нисбатан қилинган ирқчилик ҳолатлари юзасидан зарур чоралар кўрилишини талаб қилади”, дейилади клуб сайтида.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь