Яна икки ўзбекистонлик боксчи WBC Гран-присида жанг қилди
Спорт
−
19 Апрель 2025 3576 1 дақиқа
Кеча, 18 апрель куни Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида ўтказилаётган Бутунжаҳон бокс кенгаши (WBC) Гран-присида икки нафар ўзбекистонлик боксчи рингга кўтарилди.
Мужибилло Турсунов 6 раунд тўлиқ давом этган жангда ЖАР боксчиси Майкл Адесодунни очколар бўйича мағлуб этиб, 1/8 финалга йўл олди. Камронбек Эшматов эса украиналик Данило Лозанга 6 раундлик жангда очколар ҳисобига кўра имкониятни бой бериб қўйди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ мазкур мусобақада қатнашаётган яна бир Ўзбекистон вакили Аюбхон Бахтиёров ғалабага эришгани хабар қилинганди.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025