Яна бир ўзбекистонлик спортчи Олимпиада лицензиати бўлди
Спорт
−
22 Апрель
3080Халқаро гимнастика федерацияси спорт гимнастикаси бўйича Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига йўлланма олган атлетлар жадвалини янгилади. Жадвалдан ўзбекистонлик Ҳабибулло Эргашев ҳам ўрин олди.
2023 йил Бельгиянинг Антверпен шаҳрида ўтган Жаҳон чемпионатининг кўпкураш дастурида муваффақиятли иштирок этган Ҳабибулло Эргашев саралаш мусобақалари якунида франциялик атлет ҳам квалификациядан ўтгани боис, мезбонлар учун ажратилган квота жаҳон чемпионати орқали йўлланма ололмаган спортчилар орасида энг яхши натижа кўрсатиб турган Ҳабибулло Эргашевга насиб этди.
Ҳозирга келиб, Ўзбекистон делегациясининг Париж-2024 Олимпиадаси учун йўлланмалари сони 37 тага етди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ўзбекистонлик юнон-рум курашчи ва спорт гимнастикачи Олимпиада лицензиясига эга чиққани хабар қилинганди.