Яна бир ўзбекистонлик спортчи 3 йил муддатга дисквалификация қилинди
Спорт
−
01 март 2022 3844 1 дақиқа
Ўзбекистонлик спортчи Данил Яковлевдан (спорт тури – сув полоси) 2021 йил октябрь ойида мусобақадан ташқари даврда олинган допинг-синамасида тақиқланган “МЕЛДОНИУМ” моддаси аниқланган. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги ҳузуридаги Ахлоқ комиссияси маълум қилди
Шу тариқа Яковлев Бутунжаҳон антидопинг кодексининг 2.1-моддасида кўзда тутилган антидопинг қоидабузарлиги учун 2021 йил 9 декабрдан бошлаб, 2024 йил 8 декабрга қадар 3 йил муддатга дисквалификация қилинди.
Аввалроқ Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги (ЎзМАДА) 2021 йилда қанча ўзбекистонлик спортчида допинг аниқланганини маълум қилган эди
Шахбоз Қаҳҳоров
Live
БарчасиҚўйлиқда ҳам ёнғин содир бўлди
06 август
Ян Диоманде расман “Реал Мадрид”га ўтди
06 август