Яна бир топ футболчи Саудия клубига ўтмоқда

Спорт

image

Жазоир терма жамоаси ва Англиянинг “Манчестер Сити” клуби аъзоси Риёд Маҳрез Саудия Арабистонининг “Ал Аҳли” клубига ўтишга рози бўлди. Бу ҳақда “Sports Zone” хабар берди.

“Ал-Аҳли” Маҳрезга йиллик маоши тахминан 25 миллион евро бўлган шартнома таклиф қилди, футболчи эса трансферга рози бўлди.

Қайд этилишича, “Ман Сити” ҳам саудияликлар таклифини қабул қилади ва Маҳрез “Ал-Аҳли”га ўтади. 

Маҳрез 2022/23 йилда “Сити” сафида 47 та ўйинда майдонга тушиб, 15 та гол урди ва 13 та голли узатмани амалга оширди. Жазоирлик футболчининг инглиз клуби билан шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар тузилган.

Эслатиб ўтамиз, “Ал-Аҳли” июнь ойи охирларида “Челси”дан дарвозабон Эдуард Мендини ўз сафига қўшиб олганди. Июль ойи бошида эса клуб “Ливерпуль” аъзоси Роберто Фирминьо трансферини эълон қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Манчестер Сити Риёд Маҳрез

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг