Яна бир тайинлов. Хоразм ҳокимига янги ўринбосар келди

Жамият

image

Хоразм вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Унга кўра, Анвар Давлетов 2022 йил мартидан буён ишлаб келган Шерзод Исмаилов ўрнига, Хоразм вилояти инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. У 2020 йил декабридан Янгиариқ тумани ҳокими вазифасини бажарувчи лавозимида фаолият юритаётганди.

Маълумот учун, Анвар Давлетов 1985 йил Қўшкўпир туманида туғилган. Миллати ўзбек, маълумоти олий. Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар йўналишида таҳсил олган. Бундан олдин вилоят ҳокимининг ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва саноатда кооперация алоқаларини кенгайтириш масалалари бўйича ёрдамчиси лавозимида ишлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Хоразм тайинлов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made