Яна бир таниқли футболчи ёзда ПСЖдан кетади
Спорт
−
12 Март
5478ПСЖни ёзда тарк этадиган асосий юлдузларидан бири бу фақат Килиан Мбаппе эмас. Клубни коста-рикалик дарвозабон Кейлор Навас ҳам тарк этади. Бу ҳақда “L'Equipe” хабар берди.
Манбага кўра, Навас асосий таркиб учун курашда италиялик Жанлуижи Доннаруммага имкониятни бой берган.
37 ёшли футболчи қишда парижликлар сафини тарк этиши мумкин эди, бироқ унинг ўзи шартнома муддатини якунлаб қўйишни афзал билди. Энди Навас ёзда эркин агент сифатида жамоадан кетади.
Жорий мавсумда бош мураббий Луис Энрике атиги тўртта ўйинда Навасга ПСЖ дарвозасини ишониб топширди ва ўйинлардан фақат биттасида посбон дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. Яна учта ўйинда дарвозабон тўртта гол ўтказиб юборди.
“Transfermarkt” “Реал” билан уч карра Европа Чемпионлар лигаси ғолиб чиққан посбонни икки миллион еврога баҳоламоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь