Яна бир партия президентликка Тўқаев номзодини илгари сурди

Олам

image

Бугун, 6 октябрь куни Қозоғистон Халқ партияси Остона шаҳрида бўлиб ўтган қурултойида амалдаги давлат раҳбари Қосим-Жомарт Тўқаевни навбатдан ташқари президентлик сайловлари учун номзод сифатида кўрсатди. Бу ҳақда партия матбуот хизмати хабар берди. 

Партия раиси Ермуҳамат Ертисбаевнинг айтишича, Қозоғистон Халқ партияси амалдаги Президентни тарғиб қилиб, сайлов кампаниясида фаол иштирок этади.

“Мен бир таклиф билан чиқяпман: Конституцияга кўра, давлат раҳбари ҳеч қайси партияга аъзо бўлмаса-да, партиямиз уни шунчаки қўллаб-қувватлабгина қолмай, аксинча, амалдаги Президент Қосим-Жомарт Тўқаев номзодини муддатидан олдин сайловда илгари суради”, дейди партия раиси Ермухамет Ертисбаев.

Қурултойда қатнашган делегатлар ушбу таклифни ёқлаб овоз берган.

“Бундан ташқари, амалдаги Президентни қўллаб-қувватловчи учта парламент партиясидан иборат кучли коалиция, нодавлат нотижорат ташкилотлари, турли республика бирлашмалари ва кўплаб фуқаролик фаолларидан иборат коалиция зарур, деб ҳисоблаймиз”, дейди у.

Эслатиб ўтамиз, бугуннинг ўзида Қозоғистонда ҳукмрон “Аманат” (собиқ "Нур-Отан") партияси амалдаги давлат раҳбари Қосим-Жомарт Тўқаевни президентликка номзод сифатида кўрсатди.

Маълумот учун, Қозоғистонда 20 ноябрь куни навбатдан ташқари Президент сайлови бўлиб ўтади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

52

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг