Қозоғистоннинг ҳукмрон партияси президентликка Тўқаев номзодини кўрсатди
Олам
−
06 Октябрь 2022
4104Қозоғистонда ҳукмрон “Аманат” (собиқ "Нур-Отан") партияси амалдаги давлат раҳбари Қосим-Жомарт Тўқаевни президентликка номзод сифатида кўрсатди. Навбатдан ташқари XXIV қурултой делегатлари тегишли қарор учун овоз берди, деб хабар беради РИА Новости мухбири.
“Бир овоздан қарор қабул қилинди. Ҳурматли шу партия аъзолари, “Аманат” партиясининг XXIV қурултойи қарори билан Қосим-Жомарт Кемелевич Тўваев бир овоздан Қозоғистон Республикаси Президентлигига номзод сифатида кўрсатилди”, деди партия масъул котиби Асхат Оралов.
Аввалроқ бир қанча жамоат ташкилотлари ва бирлашмалари, жумладан Миллий кўнгиллилар тармоғи, Қозоғистон фуқаролик иттифоқи, Генераллар кенгаши, Qazaqstan team ёшлар бирлашмаси, Афғонистон уруши фахрийлари уюшмаси, спортчилар уюшмаси ва бошқалар Тўқаев номзодини қўллаб-қувватлашини эълон қилган эди.
Сиёсатчининг ўзи шу куни Павлодар вилоятида жамоатчилик билан учрашувда сайловга қайсидир ташкилотдан эмас, балки амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ижтимоий асосини ташкил этувчи кенг ижтимоий-сиёсий кучлар коалицияси номидан қатнашишни тўғри қарор деб атади.
Маълумот учун, Қозоғистонда 20 ноябрь куни навбатдан ташқари Президент сайлови бўлиб ўтади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь