Яна бир машҳур футболчи Роналду ва Машариповнинг жамоадошига айланади
Спорт
−
21 Июнь 2023
16899Саудия Арабистонининг “Ал-Наср” клуби “Челси” ярим ҳимоячиси Ҳаким Зийешни ўз сафига қўшиб олишга яқин турибди. Бу ҳақда “Fichajes” хабар берди.
Манбага кўра, Саудия клуби Зийеш билан шартнома борасида оғзаки келишувга эришган. “Челси” ҳам марокашлик футболчини “Ал-Наср“га ўтишига қарши эмас.
Қайд этилишича, “Ал-Наср” Роналдуга ҳужумда яхши имкониятлар ҳосил қилиб беришда Зийешни муносиб номзод сифатида кўрмоқда.
Зийеш Саудия клуби билан 2026 йилгача шартнома имзолаши кутилмоқда. Ортда қолган мавсум у Лондон клуби сафида Англия чемпионатида 18 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди. “Transfermarkt”га кўра, футболчининг қиймати 16 миллион еврони ташкил этади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь