Яна бир мамлакат фуқароларига Россияни тарк этишни тавсия қилди
Олам
−
29 Сентябрь 2022
16784Италиянинг Москвадаги элчихонаси мамлакатда бўлиши заруратга боғлиқ бўлмаган ватандошларга Россияни тарк этишни тавсия қилди. Тегишли баёнот бугун, 29 сентябрь куни элчихона веб-сайтида эълон қилинди.
“Халқаро майдондаги сўнгги воқеалар ҳамда Россия билан ҳаво ва автомобиль алоқаларидаги қийинчиликлар ортиб бораётгани муносабати билан Россия Федерациясидаги ватандошларга қолишлари зарурлиги ҳақида ўйлашлари ва агар [бу зарурат бўлмаса], мамлакатни тарк этишлари тавсия этилади”, дейилади матнда.
Аввалроқ Болгария ва Польша, шунингдек, АҚШнинг Москвадаги элчихонаси ўз фуқароларига Россия Федерацияси ҳудудини зудлик билан тарк этиш ва мамлакатга саёҳат қилишдан бош тортиш имкониятлари ҳақида ўйлашни тавсия қилган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь