Яна бир гуруҳ марҳум ижодкорлар турли мукофотлар билан тақдирланди

Маданият-санъат

image

Ўзбекистон Республикаси халқ ёзувчиси, “Баҳор қайтмайди”, “Дунёнинг ишлари” қиссалари ҳамда “Нур борки, соя бор”, “Икки эшик ораси” каби романлар муаммифи Ўткир Ҳошимов “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан тақдирланди. Бу ҳақда бугун, 28 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти “Мамлакатимизда маданият, санъат ва адабиёт соҳаларини ривожлантиришга улкан ҳисса қўшган бир гуруҳ марҳум ижодкорларни мукофотлаш тўғрисида”ги фармонни имзолади. 

Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси халқ ёзувчиси Одил Ёқубов, Ўзбекистон Республикаси халқ артистлари, жумладан, “Сен етим эмассан”, “Тошкент – нон шаҳри” каби фильмларни суратга олган кинорежиссёр Шуҳрат Аббосов, ўзбек кинематографиясининг олтин фондидан ўрин олган кўплаб фильмларнинг бош роль ижрочиси, дубляж санъатининг моҳир устаси, Юнус Ражабийнинг ўғли Обид Юнусов ҳамда ижодида қаттиққўл, ҳукмини ўтказишга ўч аёллар образи алоҳида ўрин тутган, Фармонбиби (“Келинлар қўзғолони”) образи билан халқ таниган актриса Зайнаб Садриева “Буюк хизматлари учун” ордени билан тақдирланди.

Шу жумладан Президент фармонига мувофиқ қуйидаги бир гуруҳ марҳум ижодкорлар ва санъат фидойилари турли давлат мукофотлари билан тақдирланди: 

“Фидокорона хизматлари учун” ордени билан 

Саида Зуннунова - Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, шоира ва ёзувчи 
Манзура Ҳамидова - Ўзбекистон Республикаси халқ артисти, актриса 
Орифхон Ҳотамов - Ўзбекистон Республикаси халқ ҳофизи.

“Меҳнат шуҳрати” ордени билан 

Ўлмас Алихўжаев - Ўзбекистон Республикаси халқ артисти, актёр 
Икрома Болтаева - Ўзбекистон Республикаси халқ артисти, актриса 
Марям Ёқубова - Ўзбекистон Республикаси халқ артисти, актриса 
Жамшид Каримович Зокиров - Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист, актёр 
Ҳожиакбар Нурматов - Ўзбекистон Республикаси халқ артисти, актёр 
Очилхон Отахонов - Ўзбекистон Республикаси халқ ҳофизи 
Диас Ниғматович Раҳматов - Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист, актёр 
Юлдуз Ризаева - Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист, актриса 
Ўлмас Саиджонов - Ўзбекистон Республикаси халқ ҳофизи 
Тўлқин Жўраевич Тожиев - Ўзбекистон Республикаси халқ артисти, актёр.

“Дўстлик” ордени билан 

Даврон Ғоипов - эстрада хонандаси 
Расулқори Мамадалиев - хонанда ва созанда 
Ртвеладзе Эдуард Василевич - академик, археолог ва санъатшунос олим 
Санжар Лутфуллаевич Садуллаев - дубляж актёри.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон халқ артистлари, марҳум Ғани Аъзамов ва Ҳамза Умаров ҳам “Буюк хизматлари учун” ордени билан тақдирланган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Меҳнат шуҳрати Дўстлик Буюк хизматлари учун Фидокорона хизматлари учун Эл-юрт ҳурмати

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг