Яманга ташланган ҳар бир бомба АҚШ учун 1 миллион долларга тушади – Трамп
Олам
−
18 Февраль
8150Яманга ҳар бир зарба миллионлаб долларга тушади. Бу ҳақда Американинг собиқ президенти Дональд Трамп кеча, 17 февраль куни Мичигандаги тарафдорлари олдида қилган чиқишида сўз очди.
“Биз Яманни бомбаламоқдамиз. Ҳар бир бомба бир миллион доллар туради. Лекин энг муҳими, сиз кўп одамларни ўлдиряпсиз”, дейди у.
Шунингдек, у сайловлардаги асосий рақиби, Американинг амалдаги етакчиси Жо Байденни фашистлар назорат қилади, деб ҳисоблашини таъкидлади.
“Жо Байден ва уни бошқараётган фашистлар демократия учун таҳдиддир”, дейди Трамп.
Трамп жанубий чегарадаги вазият ва ноқонуний муҳожирларнинг кўплиги туфайли АҚШ учинчи дунё давлатига айланганини қайд этди.
Таъкидлаш жоизки, Трамп аввалроқ Қўшма Штатлар “кулгига” айлангани ва жаҳон саҳнасида ҳурмати қолмаганини айтганди.
АҚШда навбатдаги президентлик сайловлари ноябрь ойида бўлиб ўтади. 2023 йил 25 апрелда демократ Байден олий ҳукумат лавозимига қайта сайланиш учун курашаётганини эълон қилди. Трамп 2022 йил ноябрь ойида сайловолди пойгасига киришини эълон қилган. У республикачилардан энг эҳтимолий номзод.
Маълумот учун, Ғазо секторидаги можаро авж олганидан сўнг, ҳусийлар Исроил ҳудудига ҳужумлар уюштириши ва унга алоқадор кемаларнинг Қизил денгиз ва Боб ал-Мандеб бўғози сувлари орқали ўтишига рухсат бермаслиги ҳақида огоҳлантирди. Ўтган йилнинг ноябрь ойи ўрталаридан бошлаб ҳаракат жангарилари Қизил денгиз ва Адан кўрфазида ўнлаб Исроилга алоқадор кемаларни нишонга олган.
Бунга жавобан АҚШ расмийлари халқаро коалиция тузиб, Қизил денгизда навигация эркинлигини таъминлаш ва кемаларни ҳимоя қилиш мақсадида "Prosperity Guardian" операциясини бошлади. 12 январь куни Британия ва АҚШ Куролли кучлари самолётлар, кемалар ва сувости кемаларидан фойдаланган ҳолда Яман шаҳарларига биринчи зарбаларини берди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь