Ямаль севгилиси билан бирга яшай бошлади
Спорт
−
14:33 1687 1 дақиқа
Испаниянинг “Барселона” футболчиси Ламин Ямаль ва унинг севгилиси Инес Гарсия билан бирга яшай бошлади. Бу ҳақда журналист Сандра Аладро маълум қилди.
Журналистнинг хабар беришича, блогер Испания терма жамоаси юлдузининг уйига кўчиб ўтган.
“У Торредаги Талавера-де-ла-Рейнадаги уйини тарк этиб, Ламин билан бирга яшай бошлади. Улар жуда бахтли. У Ламиннинг бутун оиласи билан таниш ва уларни туғилган кунидаги зиёфатга таклиф қилди. У телбаларча ошиқ”, дейди Аладро “Vamos a Ver” дастурида.
Айни пайтда Ямаль Жерар Пике ва Шакиранинг собиқ қароргоҳида яшамоқда.
“Бу уй бир нечта оилани жойлаштириш учун мўлжалланган. Ҳар куни амакивачча ёки бошқа қариндош ташриф буюради. Уларнинг мақсади, эҳтимол, барча яқинларини ўз атрофига тўплашдир”, дея тушунтирди Аладро.
Маълумот учун, Ламин Ямаль “Барселона” сафида Ла Лига янги мавсуми дастлабки учрашувида жамоанинг энг паст балл олган футболчиси бўлганди.
Live
Барчаси