Яккасаройда автобус Tracker билан тўқнашиб кетди (видео)
3-саҳифа
−
14 Май 1587 1 дақиқа
Бугун, 14 май куни Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида Tracker ва йўловчилар билан ҳаракатланиб келаётган автобус ўзаро йўл-транспорт ҳодисаси содир этди. Оқибатда уч нафар шахс тан-жароҳати олди. Ҳолат юзасидан “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ расмий муносабат билдирди.
Унга кўра, соат тахминан 08:20 ларда “7-Автобус саройи” филиали тасарруфида бўлган Yutong (газ) русумли, 69-сонли йўналишда ҳаракатланадиган автобус ҳайдовчиси М.Ф. автобусни Яккасарой тумани Шота Руставелли кўчаси BRT махсус йўли бўйлаб бошқариб келган. У Шота Руставелли-Яккасарой кўчалари чорраҳасига яқинлашган вақтида Tracker русумли транспорт воситасининг ҳайдовчиси ҳаракатини кескин чап тарафга ўзгартиши оқибатида у билан тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисасини содир этган.
ЙТҲ оқибатида ҳайдовчилар ва Tracker йўловчиси тан-жароҳати олиб, 16-сонли РШТТЁКИМга мурожаат қилган.
Билдирилишича, Tracker ҳайдовчиси мазкур вазиятда айбдор бўлиб, йўл-транспорт ҳодисаси Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида 15 та машина иштирокида йирик йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлгани ҳақида хабар қилинган эди.
Live
Барчаси