Сурхондарёда мактаб ўқувчиси ЙТҲ қурбони бўлди

Жамият

image

Сурхондарё вилоятининг Узун туманида мактаб ўқувчиси йўл-транспорт ҳодисаси қурбони бўлди. Бу ҳақад вилоят ИИБ матбуот хизмати маълум қилди.

Ҳодиса Узун тумани “Мустақиллик” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 4Я-101 автомобиль йўлининг 114-километрида юз берган. Туманнинг “Узун қишлоқ” маҳалласида яшовчи Ю.О. бошқарувидаги Нексия русумли автомашинаси билан йўлни чап томонидан ўнг томонига велосипедда ҳаракатланиб кесиб ўтаётган, туманнинг “Серҳаракат” маҳалласида яшовчи, вояга етмаган, мактаб ўқувчиси бўлган А.Р.ни туртиб юборган.

Натижада А.Р. “ҳаёт учун хавфли бўлган оғир” тан жароҳати олиб Узун тумани касалхонасининг жонлантириш бўлимида вафот этган. 

12 июнь куни Ю.О.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Сурхондарё

Баҳолаганлар

162

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг