Яккабоғда мактаб ўқувчиларига полда дарс ўтилгани айтилмоқда
Жамият
−
10 Сентябрь 2021
8261Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида мактаб ўқувчилари парта ва стулларсиз хонада полда ўтирганча дарс ўтгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Қашқадарё вилояти прокуратураси мазкур ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.
Унга кўра, прокуратура томонидан мазкур видео ёзувда қайд этилган ҳолатлар тегишли соҳа мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ тузилиб, ўрганилмоқда.
Қайд этилишича, ишчи гуруҳ томонидан видео ёзувдаги мактаб хонасида ўқувчилар полда ўтирган ҳолда дарс машғулотида қатнашаётгани акс этган лавҳанинг ҳаққонийлиги ҳам ўрганилиб, ҳуқуқий баҳо берилиши таъминланади.
LiveБарчаси