Яхшибоев Ўзбекистонга қайтди

Спорт

image

Ўзбекистон миллий терма жамоасига номзод футболчи Жасур Яхшибоев Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси билан шартнома имзолади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Жасур Яхшибоевнинг “темирйўлчилар” билан тузилган меҳнат шартномаси тафсилотлари ошкор қилинмаган. 

Яхшибоев фаолияти давомида “Пахтакор”, “Навбаҳор”, ОКМК, Қозоғистоннинг “Ордабаси”, Беларуснинг “Шахтёр” ва “Энергетик-БГУ”, Молдованинг “Шериф”, Польшанинг “Легия” ҳамда Эроннинг “Нассажи” клубларида топ тепган.

Жасур Яхшибоев 2021 йилги UEFA Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида “Шахтёр” сафида Мадриднинг “Реал” жамоаси дарвозасини ишғол қилгани билан ўзбекистонлик мухлисларга яхши таниш ҳисобланади.

Маълумот учун, Ўзбекистон Суперлигаси янги мавсуми жорий йилнинг 27 февраль куни бошланади. “Локомотив” дастлабки турда ўз майдонида “Сурхон” жамоасини қабул қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

шартнома Жасур Яхшибоев “Локомотив”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг