Яқин Шарқдаги вазият сабаб Тошкентдан учиши керак бўлган рейслар бекор қилинди
Жамият
−
13 Июнь 2025 5295 1 дақиқа
Эрон ҳаво ҳудудининг ёпилиши муносабати билан Тошкентдан учиши керак бўлган бир нечта рейслар бекор қилинди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports хабар берди.
Маълум қилинишича, “Flydubai” авиакомпаниясининг Дубай - Тошкент - Дубай йўналиши бўйича FZ-1945/1946 рейслари, “Air Arabia” авиакомпаниясининг Шаржа - Тошкент - Шаржа йўналиши бўйича G9-270/271 рейслари ҳамда “Asia Union” авиакомпаниясининг Тошкент - Мадина - Тошкент йўналиши бўйича 7q-141/142 рейслари бекор қилинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрон ҳаво ҳудудининг ёпилиши муносабати билан бир нечта рейслар Тошкентдаги муқобил аэродромга йўналтирилгани ҳақида хабар берилганди.
Live
БарчасиАлиев ишчи ташриф билан БААга борди
02 Февраль