Яқин Шарқда авж олган можаро минтақамизга ҳам таъсир қилади – Мирзиёев

Жамият

image

Ўтган ҳафтада Эрон ва Исроил ўртасида авж олган можаро нафақат Яқин Шарқ, балки Марказий Осиёга ҳам таъсир этмай қолмайди. Бу ҳақда бугун, 16 июнь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев  амалга оширилаётган ислоҳотлар натижадорлиги, ҳудудларда ишларнинг бориши, аҳолини ўйлантираётган масалаларга ечим топиш юзасидан ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида маълум қилди. 

Қайд этилишича, ўтган беш ойда Ўзбекистонда саноат 6,4 фоизга ўсган, экспорт 18 фоизга, хорижий инвестициялар 46 фоизга ошган. Қиймати 3 миллиард долларлик 2,5 мингдан зиёд янги қувватлар ишга тушган, 2 миллион 400 минг одам даромадли бўлган.

Лекин куни кеча дунёда яна бир можаролар ўчоғи авж олгани нафақат Яқин Шарқ, балки Марказий Осиё минтақасига ҳам ўз таъсирини кўрсатмай қолмайди. Кескинлашув давом этса, пандемиядан кейин энди-энди тикланаётган савдо алоқалари ва логистика маршрутлари қийинлашади.

“Тинчлик, адолат ва инсон қадрини улуғлашга бўлган эҳтиёж ҳар қачонгидан ҳам ошиб бораяпти.

Шу боис ҳар бир ҳоким ҳудудидаги, вазирлар эса тармоғидаги имконият ва хавфларни олдиндан кўра билиб, проактив, яъни топшириқ кутмасдан, ўзи ташаббус кўрсатиб ишлашга ўтиши шарт.

Энг муҳими, аҳоли ва бизнес билан мулоқотни янада кучайтириб, улар сўраётган масалаларни тез-тез ҳал қилиб бериш бу раҳбарларнинг асосий вазифаси бўлиши зарур”, деди давлат раҳбари.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Эрон Марказий Осиё Исроил

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг