Яқин кунларда Ўзбекистонда Apple Pay ҳам ишга туширилади

Жамият

−

image

Ўзбекистонда тез орада Apple Pay хизмати ишга тушиши мумкин. Бу ҳақда Туризм қўмитаси хабар берди.

Қайд этилишича, яқин кунларда Apple Pay хизматининг ҳам ишга туширилиши кутилмоқда. Бу борадаги техник ишлар Марказий банк, тижорат банклари ҳамда маҳаллий тўлов тизимлари томонидан олиб борилмоқда.

“Мазкур қадам туризм соҳасидаги ислоҳотлар доирасида хорижий сайёҳлар учун қулай шароитлар яратиш, жумладан, дунёнинг етакчи тўлов тизимларини миллий инфратузилмага интеграция қилиш бўйича изчил олиб борилаётган ишларнинг давомидир. Мақсад сайёҳларга Ўзбекистонда ҳам ўзлари ишонган ва хавфсиз деб билган тўлов воситаларидан фойдаланиш имконини беришдир”, дейилади хабарда.

Билдирилишича, бунда сайёҳлар оқими жадал ўсиши кутилаётган Хитой ва Ҳиндистон бозорларига алоҳида эътибор қаратилиб, Alipay+ ҳамда NPCI International тизимлари билан интеграция ишлари олиб борилмоқда. Мазкур чоралар хорижий меҳмонларни нақд пул ва халқаро карталарга боғлиқликдан халос этиб, Ўзбекистонни сайёҳлар учун янада очиқ ва қулай манзилга айлантиришга, мамлакатнинг туризм салоҳиятидан тўлиқ фойдаланишга хизмат қилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда Google Pay хизмати ишга туширилганди. Эндиликда дунёнинг турли мамлакатларидан келувчи сайёҳлар смартфон орқали контактсиз тўловларни амалга ошириш имкониятига эга бўлди.  


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг