ЯИМ ҳажми энг юқори бўлган ҳудуд маълум бўлди
Жамият
−
26 Ноябрь 2021
2746Жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида Тошкент шаҳрида ялпи ички маҳсулоти ҳажми 87,8 триллион сўмни ташкил қилиб, ҳудудлар кесимида етакчи бўлди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.
Статқўмга кўра, сўнгги 9 ойда жорий нархларда ҳудудларнинг ЯИМ ҳажми қуйидагича:
- Тошкент шаҳри — 87,8 трлн. сўм;
- Тошкент вилояти — 57,2 трлн. сўм;
- Навоий вилояти — 42 трлн. сўм;
- Самарқанд вилояти — 37,8 трлн. сўм;
- Фарғона вилояти — 33,6 трлн. сўм;
- Қашқадарё вилояти — 31,7 трлн. сўм;
- Андижон вилояти — 30,4 трлн. сўм;
- Бухоро вилояти — 27,4 трлн. сўм;
- Наманган вилояти — 24,1 трлн. сўм;
- Сурхондарё вилояти — 21,4 трлн. сўм;
- Хоразм вилояти — 18,9 трлн. сўм;
- Қорақалпоғистон Р. — 18,1 трлн. сўм;
- Жиззах вилояти — 15,9 трлн. сўм;
- Сирдарё вилояти — 11 трлн. сўм.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида ялпи ички маҳсулот ўсиши ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 106,9 фоизни, жумладан, саноат – 109,0 фоизни, хизматлар – 107,6 фоизни, қишлоқ хўжалиги – 104,2 фоизни ташкил қилган. Савдо айланмаси ҳажми 167,0 трлн сўмга етиб, ўтган йилга нисбатан 109,8 фоизга ўсган.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023