Ядро урушида ғалаба қозониб бўлмайди – Си Цзиньпин

Олам

−

image

Ядро урушида ғалаба қозониб бўлмайди ва у ҳеч қачон бошланмаслиги керак. Бу ҳақда бугун, 19 ноябрь куни Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин Шэньчжэнда АҚШ Президенти Дональд Трамп ва Россия етакчиси Владимир Путин билан уч томонлама учрашувда гапирди. 

“Уч давлатни нафақат Иккинчи жаҳон урушида ғолиб чиққан мамлакатлар мақоми, балки энг асосийси – халқаро тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш бўйича биргаликдаги масъулият бирлаштириб туради”, дейди Путин учрашув аввалида.

У Россия, АҚШ ва Хитой “БМТни ташкил этиш бошида турганини” ҳамда уч мамлакатнинг минтақавий можароларни, жумладан, Украина можаросини тартибга солиш борасида кўплаб ўзаро мос келувчи манфаатлари борлигини қўшимча қилган. 

“Бизнинг зиммамизда ушбу универсал ташкилотнинг шаклланиши билан бирга вужудга келган халқаро ҳуқуқ тизимини, жумладан БМТ Низоми ва унда мустаҳкамланган тамойилларни сақлаб қолиш ва мустаҳкамлаш вазифаси турибди”, дейди Путин.

Трамп эса, ўз навбатида, Вашингтон, Москва ва Пекин ядро қуроли масалаларида ҳамкорлик қилиши кераклигини билдирган.

“Бутун дунё бўйлаб бошқа мамлакатларда ядро қуроли тарқалиши таҳдидига қарши курашда ҳамкорлик қилишимиз ниҳоятда муҳим”, дейди Трамп. 

У АҚШ Эронда айнан шу иш билан “шуғулланаётганини” қўшимча қилган. 

“Эрон ҳеч қачон ядро қуролига эга бўлмайди”, дейди Трамп.

Си Цзиньпин эса ядро қуролини тўлиқ тақиқлаш ва йўқ қилишга чақирган. 

“Ядро урушида ғалаба қозониб бўлмайди ва у ҳеч қачон бошланмаслиги керак”, дейди у.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг