“Ядро қуролини қўллашга тайёр”. Рютте Россиядан огоҳлантириш олганини айтди

Олам

−

image

НАТО Бош котиби Марк Рютте альянс Калининградни қамалга олишга уриниш содир бўлган тақдирда Россиядан ядро қуролини қўллаш ҳақида огоҳлантириш олганини айтди. Бу ҳақда у бугун, 30 сентябрь куни Брюсселдаги ҳарбий-космик конференцияда сўз очди. 

Марк Рютте НАТО Калининградни ҳаво ёки денгиз орқали қамал қилишга уринган тақдирда, Россия ўзининг бутун арсеналини, жумладан, ядро қуролини ишга солиши ҳақидаги огоҳлантиришни олганини маълум қилган. 

“Мен мазмунини ошкор қилолмайман, лекин ҳа, биз бу хатни олдик ва бу тахминан улар оммавий ахборот воситаларига хабар қилган нарса”, дейди Рютте.

Маълумот учун, бугун, 30 сентябрь куни Россиянинг Ирландиядаги элчихонаси давлат НАТО мамлакатларига нисбатан қайси ҳолатда ядро қуролини қўллашга тайёр эканини ошкор қилган. Элчихона Шимолий Атлантика альянси Калининград вилоятини ҳаво ҳамда денгиз орқали қамал қилишга тайёргарлик кўраётгани ҳақидаги маълумотга ҳавола келтирган.

“Ҳеч қандай адашишлар бўлмаслиги керак: агар НАТО мамлакатлари Калининград вилоятини мамлакатнинг қолган қисмидан яккалаб қўйишга уринса, Россия ўз ҳудудини ҳимоя қилиш учун бутун арсеналини, жумладан, ядро қуролини қўллашга тайёр бўлади”, дейилади элчихона баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ НАТО мамлакатлари Россия таҳдиди сабабли аҳолини эвакуация қилиш режасини тайёрлаётгани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг