Ядро қуроли бор экан, унинг хавфи ҳам йўқ бўлмайди – Путин

Олам

image

Ядро қуроли мавужуд экан, ундан фойдаланиш хавфи ҳам мавжудлигича қолаверади. Россия Президенти Владимир Путин “Валдай” халқаро мунозара клубининг ялпи мажлисида саволларга жавоб берар экан, ядро уруши эҳтимоли ҳақидаги саволга шундай жавоб берди. 

“Россия томонидан ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимоли ҳақидаги тезисни кучайтириш Ғарб томонидан бизнинг дўстларимиз, иттифоқчиларимизга таъсир ўтказиш учун қўлланилади. Ва Кийев режими раҳбарияти доимий равишда ядро қуролига эга бўлиш истаги ҳақида гапиради. Ҳозир Запорожье АЭС (ЗАЭС)да нима қилаётганимиз ҳақида доимий равишда гап кетмоқда, улар доимо биз уни ўққа тутаётганимизга ишора қилмоқдалар, лекин биз уни назорат қиламиз, бизнинг қўшинларимиз у ерда. Аммо ЗАЭСда Халқаро атом энергияси агентлиги вакиллари бор. Улар яқин жойда эмас, улар тўғридан-тўғри станция ҳудудида яшайдилар, ҳамма нарсани ўз кўзлари билан кўришади, ким ўқ узаётганини ҳам. Лекин улар бу ҳақда жим туришади”, дейди Путин.

Путиннинг сўзларига кўра, Россиянинг "ифлос бомба" ҳақидаги маълумотлари Россия томонидан бирон бир сабабга кўра оммага ошкор қилинган. Россия ҳатто қаерда амалга оширилишини билади. 

“Халқаро атом энергияси агентлиги Украинанинг ядровий иншоотларини текшириш учун келмоқчи. Биз бунга тайёрмиз! Ва буни имкон қадар тезроқ қилиш керак, чунки биз биламизки, Киев расмийлари бу тайёргарлик изларини яшириш учун ҳамма нарсани қилмоқда”, дейди Путин.  

Унинг урғулашича, Россияга Украинада ядровий зарба керак эмас, бунда на сиёсий, на ҳарбий маъно бор. 

Путиннинг айтишича, у шахсан Сергей Шойгуга хорижлик мавқедошларига қўнғироқ қилиб, Киевнинг “ифлос бомба” ёрдамида провокация тайёрлашини муҳокама қилишни топширган. Шу билан бирга, у ядро қуролига эга бўлмаган давлатга қарши ядро қуролини қўллаган дунёдаги ягона давлат АҚШ эканини эслатди.  

Президент Россия мулоқотдан бош тортмаслигини таъкидлаб, ўтган йилнинг декабрь ойида Россия Федерацияси АҚШни стратегик барқарорлик ҳақида гаплашишни давом эттиришга таклиф қилгани, аммо жавоб олмаганини эслатиб ўтди.


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Путин

Баҳолаганлар

344

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг