Яҳё Синварнинг укаси ҲАМАСнинг Ғазо секторидаги раҳбари бўлди

Олам

image

Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракатининг ҳарбий қаноти – Изз ад-Дин аль-Кассам бригадаси раҳбари Муҳаммад Синвар ҲАМАСнинг Ғазо секторидаги янги етакчисига айланди. Бу ҳақда “The Wall Street Journal” хабар берди.

Манбага кўра, Муҳаммад Синвар 2024 йил октябрь ойида вафот этган ҲАМАС етакчиси Яҳё Синварнинг укаси ҳисобланади.

Қайд этилишича, ҲАМАСнинг Қатардаги сиёсий идораси жамоавий раҳбарликка ўтишга қарор қилган бўлсада, анклавдаги гуруҳ аскарлари бунга бўйсунмай, “мустақил ҳаракат қилишга” қарор қилган.

Муҳаммад Синвар тахминан 50 ёшда. У ёшлигида ҲАМАСга қўшилган ва ўтган август ойида ўлдирилган ҳаракатнинг қуролли қаноти раҳбари Муҳаммад Деифга ҳам яқин бўлган. Катта акасидан фарқли ўлароқ, Муҳаммад Синвар Исроил қамоқхонасига тушмаган.

“Бу эса Исроил армияси учун анчагина зиддиятлар келтириб чиқаради”, дейилади нашр хабарида.

Кўп йиллар саҳна ортида қолгани учун у “Соя” лақабини олган.

Газета манбаларининг айтишича, Муҳаммад Синвар Исроил билан келишув доирасида ҲАМАС ресурсларини тиклаш, ҳаракатнинг Ғазо секторидаги позициясини мустаҳкамлаш ва анклавда узоқ муддатли тинчликка эришишга интилади.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йилнинг 16 октябрь куни Исроил томони ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбари Яҳё Синварни Ғазо секторига уюштирилган зарбада ўлдирилган эди. ЦАХАЛ баёнотида айтилишича, Ғазо секторига берилган зарбада 3 нафар ҲАМАС аъзоси йўқ қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ғазо ҲАМАС Яҳё Синвар Муҳаммад Синвар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг