ЙҲХБнинг 26,5 млрд сўмлик тендерида қонунбузилиш ҳолати аниқланди
3-саҳифа
−
26 Июль
5968Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасининг тендер савдоларида “Рақобат тўғрисида”ги қонуннинг бузилиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси хабар берди.
Қайд этилишича, қўмитага Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси томонидан 2024 йил 10 июнда бошланғич қиймати 26 млрд 500 млн сўмга яқин ўтказилган тендер савдолари юзасидан мурожаат келиб тушган.
Қўмита томонидан мурожаатга асосан олиб борилган ўрганишларда тендер савдолари йўл белгилари учун бўёқлар ва шиша маҳсулотларни харид қилиш учун ўтказилгани маълум бўлган.
Ишни кўриб чиқиш натижасида, “Рақобат тўғрисида”ги қонунининг 29-моддаси талаблари бузилган деб топилиб, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасига нисбатан тендер савдо натижасини ҳақиқий эмас деб топиш бўйича кўрсатма берилган. Шунингдек, ушбу қонунбузилиш ҳолатига йўл қўйган мансабдор шахсга нисбатан белгиланган тартибда маъмурий жавобгарликни белгилаш масаласи кўриб чиқилади.
Маълумот ўрнида, Махсус комиссиянинг ушбу қароридан норози бўлган томон қўмитанинг Апелляция кенгашига ёки судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
“Рақобат қўмитаси давлат харидларини ўтказишда “Рақобат тўғрисида”ги ва “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонунларига риоя этилиши юзасидан доимий равишда мониторинг ишлари олиб бормоқда”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Рақобат қўмитаси 1,4 млрд сўмлик тендер юзасидан Маънавият марказига нисбатан иш қўзғатганди.
LiveБарчаси
2024 йил сўзи сифатида “брат” танлади.
02 Ноябрь