ЙҲХББ: “Таксиларга йўловчи ташиш учун рухсат берилмади”
Жамият
−
02 Май 2020
9644Такси ҳайдовчилари ҳозирча йўловчиларни ташишлари мумкин эмас. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ ЙҲХББ Матбуот хизмати маълум қилди.
“Етказиш хизматларини кўрсатадиган такси автомобилларига ҳозирча йўловчи ташишга рухсат берилгани йўқ, лекин Тошкентдаги баъзи ҳайдовчилар ҳам етказиб бериш, ҳам йўловчи ташиш билан шуғулланишмоқда”, дейилади бош бошқарма хабарида.
ЙПХ инспектори Акбар Ҳакимов роликда айтишича, 30 апрель куни Тошкентдаги Маҳтумқули кўчасида Nexia ҳайдовчиси тўхтатилган. Унда етказиб бериш хизматларига рухсат берувчи ҳужжатлар бўлган, лекин автомобилда йўловчи бўлган.
Шахсий ва хизмат енгил машиналари ҳаракатланиши мумкин бўлган вақт оралиғида (соат 07:00 дан 10:00 гача ва 17:00 дан 20:00 гача) таксилар ҳам йўловчиларни ташиши мумкин эканлиги ҳақида хабар берилганди. 30 апрель куни йўловчи ташиш хизмати тикланганлиги ҳақида MyTaxi ҳам хабар берганди.
Адлия вазирлиги ва Koronavirus info Telegram-канали орқали тарқатилган хабарларда 30 апрелдан бошлаб фуқароларга иш жойига бориб келиши, тиббий буюмлар, дори воситалари, озиқ-овқат ва биринчи навбатда зарур бўлган маҳсулотларни харид қилиш учун соат 07:00 дан 10:00 га ҳамда 17:00 дан 20:00 га қадар барча турдаги шахсий ва хизмат енгил автотранспорт воситалари (йўловчилар билан бирга) ҳаракатланишга рухсат берилганлиги ҳақида маълумот эълон қилинганди.