ЙҲХББ “ГАИ” ва ҳайдовчи ишкали ҳақидаги хабарга изоҳ берди
Жамият
−
16 Январь 2021
8707Бугун, 16 январь куни ижтимоий тармоқда “ГАИ” ва ҳайдовчи ўртасида ишкал юз бергани ҳақида видео лавҳа тарқалди.
Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси мазкур ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.
Видео лавҳа ўрганилганда, бугун, 16 январь куни Хоразм вилояти, Урганч шаҳар, Гурлан кўчасида белгиланган тақсимот асосида хизмат олиб борган вилоят ИИБ ЙҲХБ ЙПХ ходимлари А.Олимов ва Ё.Комилов томонидан, соат 13:50 ларда Damas русумли автомобиль тўхтатилганлиги, ҳайдовчи С.С. ЙПХ ходимига меъёрий ҳужжатларини тақдим қила олмагани, ходим белгиланган тартибда чора кўришини айтиб, транспорт воситасини жарима майдончасига жойлаш кераклигини маълум қилган вақтида ҳайдовчи эътироз билдирганлиги маълум бўлган.
ЙПХ ходими томонидан ҳайдовчига нисбатан "Йўл ҳаракати қоидалари"нинг 7-бандида белгиланган талабларни бузганлиги бўйича Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 135-моддаси тартибида баённома расмийлаштирилиб, ушбу Кодекснинг 291-моддасига кўра транспорт воситаси вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилган.