Xon Saroy навбатдаги лойиҳани ўз эгаларига топширди!

Бизнес

Бугун мингдан ортиқ одам янги хонадонга эга бўлди. Қандай қилиб дейсизми? Xon Saroy навбатдаги "Ocean" лойиҳасини муддатидан аввал битириб, калитларни ўз эгаларига тантанали равишда топширди. 

Маросимда меҳмонларга ўзбек эстрадасининг ёрқин вакиллари: Райҳон, Шохруҳхон, Афруза, Нилуфар Усмонова, Милена Мадмусаева иштирокида концерт дастури тақдим этилди.

Компаниянинг Тошкент шаҳрида фаолият бошлаганига 5 йил тўлди. Шунга қарамай, у аллақачон ўнлаб проектларни битириб, мижозларга топширган. Бунга қадар Навоий шаҳрида ҳам бир қанча лойиҳалар муваффақиятли якунланган. 

Xon Saroy қурилиш ишларини, асосан, Тошкент шаҳрининг энг тинч, шинам ва марказий туманларидан бири Юнусободда олиб боради. "Ocean" лойиҳаси ҳам азим пойтахтнинг Юнусобод тумани 16-мавзеси рўпарасида жойлашган. 

"Ocean" лойиҳаси 8 та блок ва 8 та кириш қисмидан иборат. Дизайнни таърифлашга ҳожат йўқ. Компания ҳар бир қурилишга ўзгача услуб билан ёндашади. Бу лойиҳа ҳам океан муҳитини берувчи декорациялар ҳамда мовий ранг билан безатилган. Лойиҳанинг фасади эса high-tech услубида қурилган.

Xon Saroy учун маблағ эмас, харидорларнинг ишончи муҳим. Шу сабабли ҳам очиқ терассалар уй харид қилган мижозларга бонус сифатида тақдим этилади.  

Ҳудуд аҳолининг ҳаётий эҳтиёжлари учун зарур барча шароитларни бир ерда бирлаштиради. У ўз ичига хавфсиз болалар майдончаси, экоҳудуд, ерости автотураргоҳи ҳамда тижорий майдонларни қамраб олади. 

Шунингдек, очилиш маросими давомида Яшнобод туманида қад ростлаши режалаштирилган янги лойиҳанинг тақдимоти бўлиб ўтди. Бу "Xon Saroy afsonasi" лойиҳасидир.

Лойиҳа 8 та блокдан иборат бўлиб, ҳар бир блок 16 қаватдан ташкил топган. "Xon Saroy afsonasi" лойиҳасида ҳар бири алоҳида терассага эга жами 1216 та хонадон қурилиши режалаштирилган.

Лойиҳа ҳудуди хавфсизлик юзасидан уззукун кузатув камералари билан қўриқланади. Хонадон соҳиблари учун эса очиқ спорт майдони, яшил ҳудуд, кафе ва дўконлар, ерости ва ерусти автотураргоҳи қурилади. 

Тадбир давомида совринли савол-жавоб ўйини ўтказилди. Тўғри жавоб топган мижозларга компания томонидан эсдалик совғалар билан тақдим этилди. Янги уй соҳибига айланган одамларнинг қувончи байрамнинг кўтаринки кайфиятига уланиб кетди.

Xon Saroy одамлар ва йиллар синовидан ўтган компания. Яхши кунларингизни Xon Saroy уйларида кутиб олинг.

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

Теглар

Юнусобод хонадон автотураргоҳ намозхона Дизайн Xon Saroy Ocean терассалар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made