Xon Saroy қурилишига бир кунлик саёҳат
Бизнес
−
13:49 248 3 дақиқа
Қурилиш компаниялари одатда харидорларга турар жой мажмуаларининг тайёр кўриниши ёки лойиҳадаги тасвирларини намойиш этади. Аммо бинолар қандай қурилаётгани, жараёнлар қандай олиб борилаётгани ва ваъда қилинган натижага эришиш учун қандай ишлар бажарилаётганини ҳамма ҳам ўз кўзи билан кўриш имкониятига эга эмас.
.png)
Xon Saroy эса бу сафар журналистлар, санъаткорлар ва блогерларни бевосита қурилиш майдонларига таклиф қилди. Жорий йилнинг 12 ноябрь куни компания томонидан махсус пресс-тур ташкил этилди. Тадбир давомида меҳмонлар Тошкент шаҳридаги Fazo, Vatan Residence ва Muhabbat Shahri турар жой мажмуаларининг қурилиш жараёнлари билан яқиндан танишди. Иштирокчилар икки қаватли автобусда пойтахтнинг учта туманида жойлашган қурилиш объектларини айланиб, лойиҳаларнинг бугунги ҳолатини бевосита кузатиш имкониятига эга бўлди.
.png)
Учта манзил, 6 400 та хонадон ва бир мақсад – қурилиш жараёнларини очиқ намойиш этиш. Пресс-тур давомида журналистлар, санъаткорлар ва блогерлар қурилиш объектларини бевосита кўздан кечириб, бажарилаётган ишлар ҳақида маълумот олди. Барча ташрифлар хавфсизлик талабларига мувофиқ ташкил этилди.
Компания маълумотларига кўра, ҳар учала лойиҳада ҳам қурилиш ишлари белгиланган режага мувофиқ давом этмоқда. Fazo ва Vatan Residence лойиҳаларини 2027 йилда, Muhabbat Shahri лойиҳасини эса 2028 йилда фойдаланишга топшириш режалаштирилган.
.png)
Пресс-турнинг дастлабки манзили Миробод туманидаги Fazo турар жой мажмуаси бўлди. Мазкур лойиҳа 10 қаватли 3 та блокдан иборат бўлиб, жами 288 та хонадонга мўлжалланган.
Меҳмонларга мажмуада амалга оширилаётган ишлар ва қурилишнинг жорий босқичлари ҳақида маълумот берилди. Хусусан, айни пайтда 9-қават қурилиши бошлангани ва газоблок териш ишлари ҳам давом этаётгани маълум қилинди. Шунингдек, иштирокчилар учун газоблок билан боғлиқ махсус тажриба ўтказилди. Меҳмонлар тажрибани кузатиб, ўзларини қизиқтирган саволларни мутахассисларга бевосита беришди.
.png)
Навбатдаги манзил Мирзо Улуғбек туманида қад ростлаётган Vatan Residence лойиҳаси бўлди. Умумий майдони 2 гектарни ташкил этувчи ушбу турар жой мажмуаси 13 та 16 қаватли блокдан иборат бўлиб, жами 1 600 та хонадонга мўлжалланган. Ташриф давомида компания мутасаддилари иштирокчиларга лойиҳанинг бугунги ҳолати ва амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берди. Таъкидланıшıча, биноларнинг деярли барча қаватларида том ёпиш ишлари якунланган бўлиб, ҳозирда газоблок териш ишлари бошланган. Меҳмонлар қурилишнинг кейинги босқичлари ва мажмуанинг келажакдаги архитектуравий кўриниши билан ҳам танишди.
.png)
Пресс-турнинг сўнгги манзили эса Яшнобод туманида бунёд этилаётган Muhabbat Shahri турар жой мажмуаси бўлди. Xon Saroy’нинг энг йирик лойиҳаларидан бири ҳисобланган ушбу мажмуа 26 та 16 қаватли блокдан ташкил топган бўлиб, жами 4 512 та хонадонга мўлжалланган. Бу ерда ҳам қурилиш ишлари навбатдаги босқичга ўтган. Хусусан, лойиҳанинг “Оила” 1 мажмуасида деярли барча қаватларида том ёпиш ишлари якунланиб, газоблок териш босқичига ўтилгани маълум қилинди. Меҳмонлар қурилиш майдонидаги жараёнларни кузатиш билан бирга, лойиҳа учун масъул мутахассислар билан очиқ мулоқот қилди. Қурилишнинг бугунги ҳолати, бажарилган ишлар ва келгусидаги режалар юзасидан берилган саволларга мутахассислар томонидан жавоб қайтарилди.
.png)
Xon Saroy вакилларининг таъкидлашича, мазкур ташаббусдан кўзланган асосий мақсад - жамоатчиликка турар жой мажмуаларининг нафақат якуний натижасини, балки қурилиш жараёнларини ҳам очиқ кўрсатишдир. Xon Saroy келгусида ҳам қурилиш жараёнлари ҳақида очиқ маълумот бериш орқали харидорларнинг компания фаолияти билан яқиндан танишишига эътибор қаратмоқда.
Батафсил маълумот: +998 71 200 74 00
Instagram: @xonsaroyuz
Реклама ҳуқуқи асосида
Live
БарчасиБААдаги ЙТҲда 14 киши ҳалок бўлди
13 Ноябрь