xAI Twitter фойдаланувчиларининг твитларидан фойдаланади
Технология
−
15 Июль 2023
2399Илон Маск ўзининг янги xAI компанияси сунъий интеллект моделларини шакллантириш учун Twitter обуначиларининг твитларидан фойдаланишини айтди. Бу ҳақда “Reuters” нашри маълум қилди.
90 дақиқа давом этган Twitter Spases аудио суҳбатида Илон Маск биринчи марта Ер эволюцияси ва цивилизациянинг мўртлиги каби мавзуларни ўрганиб, xAI бўйича ўз қарашларини муҳокама қилди.
Кўпроқ фойдаланувчиларга чатни тарғиб қилиш учун бошланган Spases сессиясида Маск xAI ўзининг бошқа компаниялари Twitter ва Tesla (TCLA.О) билан яқиндан ҳамкорлик қилишини айтди.
Компания ўзининг сунъий интеллект моделларини шакллантириш учун оммавий твитлардан фойдаланади, шунингдек, Тесла билан сунъий интеллект дастурий таъминотида ишлаши мумкин.
“Бундай муносабатлар ўзаро манфаатли бўлади ва Tesla’нинг ўз-ўзини бошқариш қобилиятидаги ишини тезлаштириши мумкин”, деди Маск.
Шунингдек, у барча сунъий интеллект компанияларини ўз моделларини шакллантиришда Twitter маълумотларидан ноқонуний фойдаланганликда айблади.
Эслатиб ўтамиз, Илон Маск 12 июль куни ChatGPT’га қарши тура оладиган, сунъий интелект (СИ)га асосланган янги компания ташкил этганини эълон қилган.
Севара Ҳусниддинова
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь