Wildberries омборларига ҳужумда икки қирғизистонлик жароҳатланди

Олам

image

18 июль куни Украина Қуролли кучларининг Россиядаги Wildberries омборларига уюштирган ҳужумлари оқибатида Қирғизистоннинг икки фуқароси жароҳат олди. Бу ҳақда республика Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, 20 июль ҳолатига кўра, Қирғизистон Республикасининг икки фуқароси Н.А. ва Ж.А. турли даражадаги тан жароҳатлари олган. Уларнинг аҳволи қониқарли деб баҳоланмоқда. Ҳозирда улар Электросталь шаҳридаги шифохонада бўлиб, уларга зарур тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Вазирликнинг қўшимча қилишича, ҳалок бўлганлар орасида Қирғизистон Республикаси фуқаролари борлиги ҳақида расман тасдиқланган маълумот келиб тушмаган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 18 июль куни эрталаб Wildberries компаниясининг Котовск (Тамбов вилояти) ва Электросталь (Москва вилояти) логистика мажмуалари Украина Қуролли кучларининг учувчисиз учиш аппаратлари ҳужумига учрагани маълум бўлди. Москва вилоятида дроннинг қулаши туфайли Ногинскдаги нефть базаси ҳудудида ҳам ёнғин содир бўлди. Оқибатда Котовскда 7 киши ҳалок бўлди, 25 киши яраланди. Москва вилоятида 1 киши ҳалок бўлди, 37 киши яраланди. Тергов қўмитаси Киевнинг Котовск ва Электросталдаги ҳаракатлари муносабати билан терактлар бўйича жиноий иш қўзғатди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг