WhatsApp янги функциясини синовдан ўтказмоқда
Технология
−
28 Сентябрь 2023
4778WhatsAppda махфийликни қўллаб-қувватловчи янги функция ишга туширилади. Бу ҳақда “4pda” нашри маълум қилди.
Янги функция фойдаланувчига бармоқ изини сканерлаш ёки юзни таниш, шунингдек, PIN-код ёрдамида янги қурилмада WhatsApp аккаунтига кириш имконини беради.
WhatsApp’нинг сўнгги бета-версиясида ушбу янгиликни синовдан ўтказиш бошланган.
“У аккаунтларнинг махфийлигини яхшилашга қаратилган бўлиб, мессенжернинг Андроид версияси эгалари авторизация қилиш учун анъанавий пароллар ўрнига ўзларининг биометрик маълумотларидан фойдаланишлари мумкин”, дейилади манбада.
Қайд этилишича, мазкур функция ишга туширилиши орқали мессенжер фойдаланувчисига ортиқча пароль керак бўлмайди.
"Илованинг синов тузилмасида янги хусусиятни фаоллаштириш учун созламалар менюсидаги “Ҳисоб қайдномаси” бўлимига ўтиш ва кейин худди шу номдаги ёрлиқда пароль яратиш керак", дейилади тармоқ сайтида.
Шундан сўнг “WhatsApp” қурилмада пароль менежерини – масалан, “Google Password Manager” ёки “NordPass"ни танлашни сўрайди.
Ушбу функция қачондан барча фойдаланувчилар учун очиқ бўлиши эълон қилинмаган.
Машҳура Имомова